Новая литература Кыргызстана

Кыргызстандын жаңы адабияты

Посвящается памяти Чынгыза Торекуловича Айтматова
Крупнейшая электронная библиотека произведений отечественных авторов
Представлены произведения, созданные за годы независимости

Главная / Поэзия, Поэты, известные в Кыргызстане и за рубежом; классика / Детская литература / Литература на языках народа Кыргызстана, Ўзбек тилидаги асарлар
© Ташбаев Қ. 2007. Барча ҳуқуқлари ҳимоя қилинган.
Асар муаллифнинг розилиги билан чоп этилмоқда.
Матнни кўпайтириш, ундан нусха кўчириш ҳамда парчаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш ман этилади.
Сайтга жойлаштирилган вақти: 20 октябр 2009 йил.

Кармишақ ТАШБАЕВ

Буюк ер фарзандлари

Шеърлар

Қирғизистон Республикасида кизмат кўрсатган маданият арбоби, шоир Кармишақ Ташбаевнинг ушбу рисоласига ирим-сирим, қаъда-карта, урф-одат, болани эркалатиш, бешик, меҳнат ашъорлари жамланди. Мажмуа ёш ота-оналар, тарбиячилар, мактаб ҳамда боғча болаларига атаб чоп этилди. Муаллиф унутилаёзган халқ оғзаки ижодини тўплаб, тарбиявий аҳамиятини теранлаштириб, қайта ишлаб чиққан. Тўплам тарбия муассасаларида фойдаланиш учун кўзланган.

Иллюстрированная книжка «Буюк ер фарзандлари» («Дети высокогорья») предназначена для детей дошкольного и школьного возраста. В ней собраны популярные ритуальные песни и стихи кыргызского народа, связанные с воспитанием новорожденных, их ростом. Большое внимание уделяется местным обычаям и традициям. Автор сумел восстановить многие забытые колыбельные песни, прибаутки, а также воспроизвести образцы устного народного творчества, передаваемые из поколения в поколения. Книга призвана стать настольной книгой воспитателей детских садов, так как имеет огромную педагогическую значимость.

Таржимон: Раҳим Каримов

Буюк ер фарзандлари: шеърлар: Ёш ота-оналар, мактаб ўкувчилари учун 
Рассом: Т. Кадиев. – Ўш: — 2007 йил – 48 б.

ББК 84 Ки 7-5
Т-25
ISBN 9967-20-330-7
Т 4702300200 – 2000

 

ИРИМ – СИРИМ ШЕЪРЛАРИ

 

БОЛАНИ ЭМИЗГАНДА

Боболарнинг ирими,
Ёруғ куннинг сирими?

Ота-онанг йўли бу, 
Ҳизр Момо қўли бу.

Йиғлаб оғиз очганинг, 
Ҳаёт таъмин тотганинг.

Туғилдинг сен Ой билан. 
Оғзинг ёғлай мой билан.

Отанг тотган сариёғ,
Онанг тотган сириёғ!

Умр кўргин ҳоримай, 
Ёқсин малҳам, доридай!

 

БОЛАГА ИСИРИҚ СОЛГАНДА

Ирим-сирим қилайлик,
Боз исириқ солайлик.

Арча куйсин чарсиллаб,
Бола кўнгли очилар.

Исириқ бу, исириқ,
Тумов қочсин қисилиб!

Куйсин қолмай кукуни,
Уйга тўлсин тутуни!

Йўламасдан боламга 
Оғриқ қочсин далага.

Чўлга кетсин ёмонлик,
Уйда қолсин омонлик!

Исириқ бу, исириқ,
Иллат кетсин қисилиб!

 

БОЛАНИ ЮВИНТИРГАНДА

Кўнгин, болам, сен энди, -
Яйратайлик танангни.

Совунлайлик қўлингни,
Сўнг ювайлик бўйнингни.

Кир бўлмасин қурсоғинг, 
Тоза бўлсин оёғинг.

Ҳидлар кетсин ачиган,
Сув қуйилсин сочингдан.

Оппоқ бўлсин бармоғинг,
Анбар сочсин қучоғинг.

Бу тозалик белгиси, -
Уйни тутса кулгуси.

Оғриқ, касал минглаган 
Оқиб кетсин сув билан.

Ёмон сўзлар уқмагин,
Тоза бўлиб ухлагин.

 

БОЛАНИ КЎРГАНИ КЕЛГАНДА

Қани, бир-бир келинглар,
Қора кўзли боламнинг 
Кўрманасин беринглар.

Ойдай юзин кўринглар,
Оқ бетидан ўпмоқлик, -
Олтин билан баробар.

Кундай юзин кўринглар,
Бурнидан бир ўпмоқлиқ, -
Кумуш билан баробар.

Гўдак келди дунёга,
Кўрманасин бермасанг, -
Кўраман деб ўйлама.

Қадимдан қолган одат, 
Ақча бермай, қўлига 
Олмайсан кўлга гўдак!

 

БОЛАНИНГ ТИШИ ЧИҚҚАНДА

Баҳор келиб қиш чиқди,
Жон боламга тиш чиқди.
Чайнаш учун овқатни,
Ҳар кун унга иш чиқди.

Кечалари ухлатмай, 
Тишнинг милки ёрилди.
Кичкина деб ўйламанг,
Унга юмуш топилди.

Қувонаман ичимдан,
Чиққан икки тишингдан!
Онажонинг айлансин,
Кичкинам-ей, кичкинам!

 

БОЛАГА ЯНГИ КИЙИМ КИЙГИЗГАНДА

Бисмиллоҳи, болам-ей,
Эски кийиминг ечай…

Эзгуликлар ёр бўлсин,
Янги либос буюрсин.

Кўйлагинг кузга етсин,
Умринг-чи, юзга етсин,

Кемтигинг бир йил бўлсин,
Иқболинг минг йил бўлсин!

Ёқаси мойли бўлсин,
Этаги лойиқ бўлсин.

Минганингни ҳоритгин,
Кийганингни чиритгин.

Эзгуликлар ёр бўлсин, 
Янги либос буюрсин.

Омийн, дуо қилайлик,
Сабр қилиб турайлик!

 

БОЛАНИ ЮПАТИШ ШЕЪРЛАРИ 

 

ОЛТИН БОЛАМ, ЙИҒЛАМА

Олтин болам, йиғлама,
Ойижонинг қийнама? 
Отанг келар олисдан…
Йиғлаб, бағрим тиғлама.

Оқиб тоғлар бошидан,
Дарёларнинг тошидан…
Ўргилсин ойижонинг 
Кўздан оққан ёшингдан…

 

СИЛАБ ОЛТИН БОШИНГНИ

Йиғлама-чи, қароғим, 
Ёнғоқ чақиб бераман.
Қурбақанинг путига 
Мунчоқ тақиб бераман.

Қурбақа юрсин сакраб,
Аразингни қувалаб,
Ичиб олар ошингни,
Қўздан артиб ёшингни.

Тараб берар кокилинг,
Силар олтин бошингни.
Йиғламагин ингалаб,
Бундан бақа қувонар.

Баҳор келгач у яйраб
Куйлар роса «вақ-вақ» лаб!

 

БАРДОШЛИ БЎЛ, КАРОҒИМ

Қўзғатиб боз аламни,
Ким йиғлатди боламни? 
Йиғлатганнинг эси йўқ,
Иймонининг ўзи йўқ.

Сабрли бўл, полапон,
Сени йиғлатган нодон!

 

ОНАСИНИНГ ЧЎЛПОНИ

Менинг қизим Анорхон,
Ойиси топиб олган.
Отасининг бахтига 
Ойдан, Кундан яралган.

Умидимнинг ҳур кизи,
Уйимизнинг нур қизи,
Онасининг Чўлпони,
Отасининг Юлдузи!

Кўйлагининг енгги бор,
Овулида тенгги бор.
Бўйга етган чоғида,
Бойга берар ери бор.

Лабларида боли бор,
Яноғида ҳоли бор.
Кўрмай қолса онаси 
Кутар қўмсаб, интизор.

Қўй -қўзимнинг шарти бор,
Куёв бола қолар лол.
Шакари бор юзида,
Лабларида қанди бор!

 

ҚАЛИНИГА ТУЯ КЕЛАР

Оппоқ кизим, ой қизим,
Кўкда порлар юлдузим! 
Ойдай сулув экан деб,
Ардоқласин қирғизим!

Акасининг у ори, 
Бобосининг тумори.
Отасининг хумори,
Онасининг чироғи!

Бўйга етса ёрқиним.
Не йўлларни чангитиб,
Совчи келар олисдан,
Менинг ёрим булсин деб,
Йигитлар тонар эсдан…

Қалинга туя келар!
Тўйга фақир, бой келар!
Қўра тўла қўй келар.

Отажони суюниб, 
Олти кунлик тўй берар!

 

ОҚ ТУЛПОРГА МИНДИРГУМ

Қани қизим, кела қол,
Кўкрагингни эма қол!
Ота-онанг эркалаб,
Қатта қилсин эртароқ!

Бўй етгунча қизимга 
Гўзал мунчоқ тақаман.
Шойи тўшаб изига,
Олтин зирак тақаман,

Ой нурида боқаман.
Оқ либослар кийдиргум 
Оқ тулпорга миндиргум.
Нонинг бутун бўлсин деб,
Ўқишларга киргизгум.

Қани, қизим, кела қол,
Кўкрагингни эма қол! 
Ота-онанг эркалаб,
Катта қилсин эртароқ!

 

ЎҒИЛ БОЛАНИ ЭРКАЛАТИШ ШЕЪРЛАРИ

 

ТИЛАГАНИНГ ЭМ БЎЛСИН

Айланайин оппоғим,
Қир, даладан топганим.
Қариб қолган кезимда,
Онасини боққаним.

Ойисининг овунчи,
Отасининг таянчи,
Акасининг тилаги,
Опасининг қувончи.

Бўйинг кўкка тенг бўлсин,
Келажагинг кенг бўлсин.
Онажонинг қўл очиб 
Айтганлари эм бўлсин.

 

ЎҒЛИМНИНГ ҲИДИ

Менинг ўғлим алпомиш,
Чўнг-чўнг қизлар кўрар хуш.
Кокили бор тиллодан,
Белбоғи бор кимхобдан.

Ёшлигимнинг ҳиди у,
Оиламнинг қути у,
Онасининг қўли у,
Опасининг пути у,

Отасининг арқоғи,
Онасининг ардоғи,
Йигит бўйга етганда,
Элга тегар ёрдами.

 

ТИЛАГИМСАН, ОППОҒИМ

Вужуддаги жонимсан,
Гуллаб турган боғимсан.
Қоп-қоронғу тун ичра,
Ялт этган чироғимсан.

Булбулимсан шоҳдаги,
Бир гулимсан боғдаги,
Тўрғайим бутоқдаги,
Кийигимсан тоғдаги…

 

© Ташбаев Қ. 2007
Таржимон: Раҳим Каримов 

 


Количество просмотров: 2874