Новая литература Кыргызстана

Кыргызстандын жаңы адабияты

Посвящается памяти Чынгыза Торекуловича Айтматова
Крупнейшая электронная библиотека произведений отечественных авторов
Представлены произведения, созданные за годы независимости

Главная / Литература на языках народа Кыргызстана, Ўзбек тилидаги асарлар / Литературный конкурс "Золотая табуретка"
© Зокиров Муроджон, 2009 й. Барча ҳуқуқлари ҳимоя қилинган
Асари 2009 йили Америка Университети Марказий Осиёда “Золотая Табуретка” адабий клуби, “Ижтимоий марказ бирлиги” ҳамда “Янги Қирғизистон адабиёти” электрон кутубхонаси томонидан ташкил этилган ёш ижодкорлар танловига тақдим этилган.Танлов шартлари асосида ташкилий қўмита тавсияси билан чоп этилмоқда.
Кўпайтириш, матнларни қайтадан нашр этиш ёки парчаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш ман қилинади.
Сайтга жойлаштириш санаси: 25 июл 2009 йил.

Муроджон ЗОКИРОВ

Бизнинг қонимиз бир, сенинг ва менинг

Ҳикоя ёш адабий ижодкорлар танловига тақдим этилган. Мажмуадан мазмуни теран асар сифатида жой олган. Ҳикояда муаллиф Ер ёзида яшаётган одамзотнинг туғилиши бир — Одам Ато ва Момо Ҳаводан пайдо бўлганлиги таъкидланади. Ҳар хил халқлар ва маданият вакиллари идрок ва дил билан шу фикрни қабул қилишлари лозимки, биз ҳаммамиз бир қонли биродарлармиз. Жудолик, совуқназарлик, булар ҳаммаси умумий маданият ва миллатлар ҳақида аниқ ва дуруст тушунча шаклланмаганлиги сабабли. Нотўғри фикрлар одамларни бир –биридан узоқ қилади. Ҳамма одамларни бир оила ва бутун ерни бир Ватан маъносида қабул қилиш мумкин. Биз ҳаммамиз олам фуқароларимиз. Моддий оламга боғлиқлик, бир оила аъзолари орасида, уларнинг дўстлиги, меҳр-оқибатига салбий таъсир кўрсатиб, катта-кичикка иззат-икром, ота-онага бўлган иззат-эҳтиром сусайиб бораётганлиги тилга олинади. Ўтганларнинг хотиралари абадий ва дўстлик чироғи ҳамиша ёруғ бўлишини орзу қилади, ёш шоир. Муаллиф афсус билан шукроналик ҳиссиётлари камайгани ва одамлар пул ва мол-дунё ортидан андармон бўлиб, бир-бирларидан узоқлашганини ачиниб ёзади. Шу сабабдан Аллоҳдан ўтиниб сўрайдики, зеро ҳар бир одам руҳан мавжуд эканлигини ёддан чиқармасин. Бир қонли қариндошдай дўст, аҳил ва меҳрибонлик кўпригини мустаҳкам ясашга Азиз Парвардигор ўз ёрдамини етказишини орзу қилади.

«Много язиков — один мир» адабий мажмуасида чоп этилган. – Бишкек: Гулчинар, 2009. – 184 с. Адади 500 дона

УДК 82831
    ББК 84 (2) 7
    М 73
    ISBN 978 – 9967 – 25 – 482 – 4
    М 4702000000-09

 

Ер юзидаги барча инсонлар Одам Ато ва Момо Ҳавонинг зурриёдларидир. Барчамиз ака — ука, опа — сингиллармиз, барчамизнинг қонимиз бир. Демак, бир-биримизга бегона эмасмиз.

Бизнинг миллатимиз ҳар ҳил бўлишидан қатъий назар, биз қондошлармиз, бир тану бир жонмиз. Ҳар бир инсон ўзи танимаган, билмаган одамларини ёт деб билади, лекин бундай эмас. Ҳаммамиз қондошлармиз. Мен жуда ҳам бахтлиман. Чунки Аллоҳ назар солган юртда, Ўш шаҳрида туғилганман. Бизнинг ўлкамиз жуда гўзал ва кўп миллатли. Бир махаллада, бир корхонада, бир мактаб ва боғчада бир-бири билан дўст бўлиб ишлаб, яшаб юрган миллатларни кўриб Аллоҳимга шукр келтираман. Юракларим хотиржам, завқу шавққа тўла. Лекин «гуруч курмаксиз бўлмаганидай», қора ниятли, бизнинг бахтимизни кўра олмайдиган инсонлар ҳам борлигини унутмаслигимиз керак. Мен шундай одамларга Аллоҳимдан инсоф, оқ кўнгиллик сўрайман.

Ахир ҳаммамизнинг қонимиз бир-ку!

Одамзот ажойиб бўлар экан, тани соғ, қорни тўқ, тўкин — сочин яшаганда, тинчлигининг қадрини, шу яхши кунларига шукр қилмас экан. Соғлигини йўқотса, яқин суйган, жонидан азиз одамидан айрилиб қолгандагина, яхши кунларининг қадрига етаркан.

Шунинг учун Аллоҳимдан тилайман, бор тинчлигимизнинг, ота-онамизнинг, жигарларимизнинг, байналминал дўстларимизнинг, ён-атрофимиздаги қўшниларимизнинг, хоҳ у қирғиз бўлсин, хоҳ ўзбек, хоҳ рус бўлсин, хоҳ турк, қадрига етайлик, шукрини қилайлик..

Умримиз давомида шундай воқеаларнинг гувоҳи бўлар эканмизки, ақл бовар қилмайди. Бир қориндан тушган ака-сингил, опа-укалар ўртасида меҳр-оқибатнинг йўқлиги, пул, мерос учун бир-бирини жонини олишга ҳам тайёрлиги одамни лол қолдиради. Ахир бир ота-онадан туғилган, қони бир фарзандлар шундай бўлиши керакми, деган савол туғилади. Ахир ота-онамизнинг берган оқ сути, меҳнатлари эвазига шундай оқибат кўсатишимиз тўғримикан?!

Ахир биз интифоқ бўлиб, бир-биримизга яхши-ёмон кунимизда суянчиқ бўлсак, ота-оналаримиз ҳам биздан рози бўлса керак. Ахир айтадилар-ку «Ота-она рози, Худо рози» деб.

Меҳр— оқибат бор ерда барака бор, тинчлик бор. Биз бир оилада униб ўсаётган қондошлар, шуни тушунишимиз керакки, ота-онамизга нима қилсак, бир кун келиб фарзандларимиздан бизга ҳам шу қайтади. Шунинг учун доимо имонимиз бутун, кўнглимиз оқ, назаримиз тўқ, қонимиз тоза бўлишини Аллохдан тилайлик.

Одам Ато, Момо Ҳаводан тарқаганмиз, қондошим,
    Бу ўткинч дунёда дўст бўлайлик, юртдошим.
    Бир қориндан тушган, суюк қондошим,
    Меҳр— оқибатли бўлайлик, сирдошим.

 

© Зокиров Муроджон, 2009 й. Барча ҳуқуқлари ҳимоя қилинган

Матнларни адабий мажмуадан кўчириш ман этилади. (Қирғизистон халқларининг етти тилдаги асарлари)

 


Количество просмотров: 2035