Новая литература Кыргызстана

Кыргызстандын жаңы адабияты

Посвящается памяти Чынгыза Торекуловича Айтматова
Крупнейшая электронная библиотека произведений отечественных авторов
Представлены произведения, созданные за годы независимости

Главная / Поэзия, Новые имена в поэзии; ищущие / Литература на языках народа Кыргызстана, Ўзбек тилидаги асарлар / Литературный конкурс "Золотая табуретка"
© Турғунов Сарварбек, 2009 й. Барча ҳуқуқлари ҳимоя қилинган
Асари 2009 йили Америка Университети Марказий Осиёда “Золотая Табуретка” адабий клуби, “Ижтимоий марказ бирлиги” ҳамда “Янги Қирғизистон адабиёти” электрон кутубхонаси томонидан ташкил этилган ёш ижодкорлар танловига тақдим этилган.
Танлов шартлари асосида ташкилий қўмита тавсияси билан чоп этилмоқда.Кўпайтириш, матнларни қайтадан нашр этиш ёки парчаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш ман қилинади.
Сайтга жойлаштириш санаси: 25 июл 2009 йил.

Сарварбек ТУРҒУНОВ

Фарёд

Ушбу шеър ёш қаламкашлар танловига тақдим этилган. Улар ҳакамлар томонидан танлаб олинган бўлиб, мазмуни теран бўлган асарлар қаторида мажмуага жамланган.

«Много язиков – один мир» адабий мажмуасида чоп этилган. – Бишкек: Гулчинар, 2009. – 184 с. Адади 500 дона

УДК 82831
ББК 84 (2) 7
М 73
ISBN 978 – 9967 – 25 – 482 – 4
М 4702000000-09

 

БАХТ

Аллоҳ томонидан берилган неъмат,
Ҳар доим шириндир бахтнинг меваси.
Дунёга келганим шунинг ўзи бахт,
Шунинг ўзи бахтнинг бир дурдонаси.

Кимдадир ота бор, кимдадир она,
Бировлар учун бу – катта бир давлат.
Бошингда бўлишар ҳар дам парвона,
Яхши кунларингда тўкишар савлат.

Шундай бахт-толени Аллоҳ ҳар кимга,
Насиб этсин доим — бўлмасин алам.
Ногоҳ оғир кунлар тушганида ҳам,
Бор бўлсин ёнингда биродар, ҳамдам!

 

ВАТАН АЗИЗ

Шу ерда туғилдим, шу ерда ўсдим,
Сақлагайман уни ҳар дам, ҳар нафас.
У билан йўқдир ҳеч ғам, кам— кўстим,
Ватан азиз эрур, Ватан муқаддас...

У ердаги ҳар не мен-чун қадрли,
Тоғу тош, гуллару ҳаттоки бир хас.
Элим учун ишлар қилай арзирли,
Ватан азиз эрур, Ватан муқаддас...

Онам каби ардоқлаган ва суйган,
Қалбимдан келадир қувноқ – шўх бир ҳис.
Бу юрт бир макондир — мен меҳр қўйган,
Ватан азиз эрур, Ватан муқаддас...

Фидо бўлсин унинг учун тан-жоним,
Элимсиз мен яшай олмам бир нафас.
Ватан ор — номусим, иймон, виждоним,
Ватан азиз эрур, Ватан муқаддас...

 

ФАРЁД

Бувижоним Кенжахон Турғунова хотирасига бағишлайман

“Сарвар болам, катта бўласан,
Қирқ йигитга сардор бўласан.
Бувингнинг пок ниятидир бу,
Навоийдек улуғ бўласан...”

Дунёда беташвиш одам йўқ ўзи,
Барчанинг дарди ҳам ўзига етар.
Аммо мен сизларга айтай бир сўзим,
Айтмасам ичларим хўп куйиб кетар.

Тополмам ўзимга лойиқ бир сирдош,
Баъзида фарёдлар солиб йиғлайман.
Барча мусибатга берурман бардош,
Бувим эслаб ичу этим тиғлайман.

Онамнинг ўрнида онамдек эди,
Бувим бўлса ғаму ташвиш билмасдим.
Агар улар ҳаёт бўлганда эди,
Бувижоним ҳечам ҳафа қилмасдим.

Ўтиб кетгач бир кун онам дунёдан,
Кўнглим анчагина яримлаб қолди.
Дердим: “Энди менга етим дунёда
Меҳрибонлик қилар кимса ким қолди?”

Шунда ярим-ёрти кўнглим тўлдириб,
Бувижоним иссиқ бағрига олди.
“Қўйгин, жоним болам, йиғламагин”, — деб,
Ярадор қалбимга зўр малҳам бўлди.

Ғам кўрмасдан бунда вояга етдим,
Бувижоним энди қолди ёнимда.
Ширин сўзларидан шод, ҳурсанд эдим,
Бувимга ўрганиб қолган эдим-да.

Сўзлари шириндир, бирам маънодор,
Мени эркалатиб эртак айтарди...
Бувимнинг ширин ҳамда мазмундор,
Аллаларин тинглаб завқим ортарди.

Аммо ўйлаганим хом хаёл экан,
Тақдир ўзин ҳукмин намойиш этди.
Бир бахтсиз ҳодиса туфайли бувим,
Бу ёруғ дунёни бевақт тарк этди.

Бизлар қолдик бувим ортидан бўзлаб,
Биз энди етимлик ҳиссини туйдик.
Яхши фазилатдан бирма — бир сўзлаб,
Йиғлаб — йиғлаб бувим қабрга қўйдик.

Бир куни бувимнинг олдига бориб,
Бир калима Қуръон тиловат қилдим.
Бувим йўқлигидан йиғлаб, сиқилиб,
Қабрига бош қўйиб бир нафас турдим.

Дедим: “Нега бизни ташлаб кетдингиз?
Дадам сизсиз жуда қийналиб қолди.
Жуда билинмоқда сизнинг қадрингиз,
Тақдир нега бизни шу кўйга солди?

Ҳаётни жудаям севар эдингиз,
Кўзингиз ҳаётга тўймасдан кетди.
“Болам, тўйларингни кўрай”, – дердингиз,
Мақсадиз амалга ошмасдан битди.

Шунчалик беозор, шунча меҳрибон,
Шунчалик қадрдон эдингиз, буви.
Шунчалик иймонли, меҳри бир осмон,
Шунчалик «Кенг Жаҳон» эдингиз, буви.

Излаб, тополмайман, энди сиз йўқсиз,
Расмингиз бағримга йиғлаб босаман.
Соғинаман ажин босган юзингиз,
Овуниб — овуниб шеърлар ёзаман.

Сизсиз қалбим кемтик, қаровсиз бу жон,
Ичларимни ғаму алам босади.
Энди ким эркалар мени, бувижон,
Энди ким ҳам менга шеърлар ёзади?!

Ёшлик чоғларимдан сиз илм бериб,
Менга шаҳодатни ўргатгандингиз.
Худди болангиздек эркалаб, суйиб,
Менга ибодатни ўргатгандингиз.

Сизни эслаб тунлар, ёдлаб ҳар дам, он,
Биз — фарзандларингиз дуо қиламиз.
“Аллоҳ раҳмат қилсин, сизни. бувижон”, –
Дебон ортингиздан йиғлаб қоламиз”.

Бувим қучоғида эдим бахтиёр,
Дердим: “Бас, ҳеч қачон мен йиғламайман,
Бувим бор экан-ку,— қувонч менга ёр,
У билан ташвиш не? Асло билмайман...”

Аллоҳ қодир қилса ҳаракат қилиб,
Аллоҳ ризо бўлсин — тоат қиламан.
Худо ҳоҳласа гар, сиз айтгандек,бу,
Навоийдек улуғ инсон бўламан.

Бувижон, Онажон, дуо қилай мен,
Қабрингиз ҳамиша нурларга тўлсин!
Бувижон, Онажон, дуо қилай мен,
Жойларингиз доим жаннатда бўлсин!

 

ДАРДЛАРИМ

Жуда кўпдир айтар гапларим,
Лек эштишга бирор одам йўқ.
Қалбда писиб ётар дардларим,
Хонумоним куйдирар бир чўғ.

Асло йўқдир ҳеч қандай чора,
Аламимни шеърдан оламан.
Ич-этимни қилиб минг пора,
Кейин зор-зор йиғлаб коламан.

Нима қилай, мен шундай бўлсам,
Гул эрурман — йўкдир булбулим.
Булбул бўлиб гулзорга келсам,
Сўлиб ётар боғда минг гулим.

Шоирларнинг бахти қорадир,
Улар ҳеч бир наво тополмас.
Шоирларнинг қалби ярадир,
Ушбу дардга даво тополмас.

Гоҳ дўст эрур уларга қалам.
Дардларини қоғозга тўкар.
Ҳеч кимсадан ололмай алам,
Охирида ўзини сўкар.

Шоир зоти шундай зот экан,
Бошқаларнинг ҳеч иши бўлмас.
Унинг қалбин тирнайди тикон,
Ҳар бир ишдан ҳеч кўнгли тўлмас.

Келиб унга илҳом париси
Тўйиб-тўйиб шеърлар ёз, дейди.
Қалбингдаги ғамлар арисин,
Шу чигални буткул ёз, дейди.

Чақалоқдек туғилади шеър
Ижодкорнинг бу қаламидан.
Ҳузурланар, уҳ тортар ва дер:
“Энди халос бўлдим ғамимдан…”

Унинг иши шу эрур асли
Дардларини қаламга айтар.
Келар шоир хуш кўрган фасли
Қалб яраси шу билан битар.

 

© Турғунов Сарварбек, 2009 й. Барча ҳуқуқлари ҳимоя қилинган

Матнларни адабий мажмуадан кўчириш ман этилади. (Қирғизистон халқларининг етти тилдаги асарлари)

 


Количество просмотров: 2377