Новая литература Кыргызстана

Кыргызстандын жаңы адабияты

Посвящается памяти Чынгыза Торекуловича Айтматова
Крупнейшая электронная библиотека произведений отечественных авторов
Представлены произведения, созданные за годы независимости

Главная / Поэзия, Новые имена в поэзии; ищущие / Литература на языках народа Кыргызстана, Ўзбек тилидаги асарлар / Литературный конкурс "Золотая табуретка"
© Бахтиёр қизи Хуршида, 2009 й. Барча ҳуқуқлари ҳимоя қилинган.
Асари 2009 йили Америка Университети Марказий Осиёда “Золотая Табуретка” адабий клуби, “Ижтимоий марказ бирлиги” ҳамда “Янги Қирғизистон адабиёти” электрон кутубхонаси томонидан ташкил этилган ёш қаламкашлар танловига тақдим этилган. Танлов шартлари асосида ташкилий қўмита тавсияси асосида чоп этилмоқда.
Кўпайтириш, матнларни қайтадан нашр этиш ёки парчаларидан тижорат мақсадларида фойдаланиш ман қилинади.
Сайтга жойлаштириш санаси: 25 июл 2009 йил.

Бахтиёр қизи Хуршида

Дўст бўлайлик

Ушбу шеър ёш қаламкашлар танловига тақдим этилган бўлиб, ҳакамлар томонидан танлаб олинган. Ушбу шеърда бирлашиш ҳақида фикр юритилади. Биз яшаётган олам барчага тааллуқли, деб ёзади муаллиф. Осмонимиз умумий, Ер, Қуёш, яккаю-ягона Аллоҳ бизга ҳукмрон. Бизлар ҳаммамиз ғам ва андуҳни ёддан чиқаришимиз даркор. Дўстлик фазосини муҳайё қилиб, бир -биримизга ёрдам қўлини чўзиб, бир осмон остида — Қирғизистон заминида бирлашишга интилишимиз зарур.

«Много язиков — один мир» адамий мажмуасида чоп этилган. – Бишкек: Гулчинар, 2009. – 184 с. Адади 500 дона

УДК 82831
ББК 84 (2) 7
М 73
ISBN 978 – 9967 – 25 – 482 – 4
М 4702000000-09

 

Асли барчамизнинг бир қуёшимиз, 
Бизлар дўстмиз, синфдош, иноқ тенгдошмиз.
Биз сен билан азал-азал қондошмиз,
Дўст бўлайлик, кел, дўстим.

Яшаб турган замонимиз ягона,
Кўриб турган осмонимиз ягона, 
Бошқарувчи султонимиз ягона,
Дўст бўлайлик, кел, дўстим.

Дўстлик сўзин дилда доим ёд этиб,
Ҳар дам қўлларимиз маҳкамроқ тутиб,
Қайғу – аламларни буткул унутиб,
Дўст бўлайлик, кел, дўстим.

Гуллар яшнаётган чаман бизники,
Кўзни қувонтирган макон бизники,
Қирғизистон номли Ватан бизники,
Дўст бўлайлик, кел, дўстим.

Дўстлигимиз ҳар кун ёзмоқда куртак,
У албатта умри боқий бўлажак!
Бизни кутмоқдадир нурли келажак,
Дўст бўлайлик, кел, дўстим.

 

© Бахтиёр қизи Хуршида, 2009 й. Барча ҳуқуқлари ҳимоя қилинган

Матнларни адабий мажмуадан кўчириш ман этилади. (Қирғизистон халқларининг етти тилдаги асарлари)

 


Количество просмотров: 3182